Компютер жиноятчилиги тарихи

2024 Mar 14, 22:51 • Zayniddin Ibrohimov (@zayniddin)

Бугунги кунда, кибер жиноятчилик муаммоси глобал ҳамжамияти миқѐсида кўтарилди.

БМТ экспертлари тавсияларига кўра, "кибер жиноят" термини компютер тизими ѐки тармоқ ѐрдамида амалга оширилган, компютер тизими ѐки тармоққа қарши содир этиш мумкин бўлган ҳар қандай жиноятни ўз ичига олади. Шундай қилиб, кибер жиноят электрон муҳитда содир этилган ҳар қандай жиноят бўлиши мумкин.

Кибер муҳитда содир этилган жиноят - компютер, компютер дастурий таъминоти, компютер тармоқлари, компютер маълумотларини рухсатсиз ўзгартириш, шунингдек компютер, тармоқ ва дастурий таъминот орқали содир этилган бошқа ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар.

Бугунги кунда кибер жиноят - кенг кўламли муаммо бўлиб, вируслар пулни ноқонуний ўзлаштириш мақсадида ѐзилади. Бу муаммоларни пайдо бўлишига асосий сабаб интернетнинг ривожланиши бўлди. Компаниялар ва индивидуал фойдаланувчилар усиз ҳаѐтини тасаввур қила олмайди, бундан ташқари молиявий операциялар интернет орқали амалга оширилмоқда.

Европа Конвенцияси Кенгаши махфийлиқ яхлитлиги ва компютер маълумотлар ва тизимларига мурожаат мавжудлиги қарши қаратилган жиноятлар сифатида тўрт турдаги компютер жиноятлари келтиради:

ноқонуний кириш - (компютер тизими ѐки унинг бир қисмидан ноқонуний фойдаланиш);

ноқонуний ўқиш - (компютер тизимида узатилаѐтган маълумотларни ноқонуний қасддан ўқиш);

маълумотга аралашиш - (компютер маълумотларни ноқонуний ўчириш, бузиш, ўзгартириш ѐки зарар етказиш);

тизимга аралашиш - (компютер тизимининг нормал фаолият кўрсатишига ноқонуний тўсқинлик қилиш).

Кибер жиноятчилик пайдо бўлишини, ЕҲМларнинг даври билан боғлаш мумкин. Кибер жиноятлар тарихини 2 даврга ажратиш мумкин: 1-давр ЕҲМлар ятилишидан бошлаб 1990 йилга қадар, 2-давр 1990 йилдан ҳозирги вақтга қадар. Нима учун 1990? Гап шундаки, 1990 йилдан бошлаб интернет катта тезлик билан бутун дунѐ бўйлаб тарқала бошлади. 1960-1970 йилларда компютер тизимларига асосан физик зарар етказилган. 1969 йил февралда Канадада талабалар тўполонини бостириш учун милиция ходимлари чақирилади. Милиция ходимлари етиб келганда ѐнғин бошланиб, университет компютерларидаги маълумотларга шикаст етди. Зарар 2 млн долларга баҳоланди, 97 нафар айбдорлар қамоққа олинди. 1972 йил Ню-Йорк да ўткир асбоб билан номаълум киши томонидан Ҳонейвелл компютерининг магнит ядросига зарар етказилди. Зарар $589,000 ни ташкил этди .

Кибер жиноятчилик тарихини хакерликнинг ривожланиши билан боғлиқ ҳолда кўриш мумкин. Хакер- тажрибали ИТ мутахассис, компютер ишлаш принципини чуқур тушунади. 2 турдаги хакерлар мавжуд «White hat» ва «Black hat». «White hat» - ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассис бўлиб, улар қонунни бузмайди. «Black hat» хакерлар эса кибер жиноятчилар ҳисобланади. Қуйидаги жадвалда хакерлик тарихининг асосий даврлари ва уларнинг қисқача тавсифи берилган: 

Бутун дунѐда MasterCard ва Visa банк карталари билан боғлиқ жиноятлардан етказилган зарар 1980 йилдаги $110 млн дан 1995 йилда $1,63 млрд га етди. АҚШ га зарарнинг асосий қисми $875 млн тўғри келди.

Компютер жиноятлари ривожланишининг иккинчи даври ўтган асрнинг 90-йиллари ўрталаридан бошланади, бу даврда юқори тезлик билан Интернет тарқала бошлаган. Бу вақтда шахсий компютерлар ва Интернетдан умумий фойдаланиш учун кенг имкониятлар пайдо бўлди. 1995 йил декабр ойида бутун жаҳонда тахминан 16 миллион интернет фойдаланувчилари рўйхатга олинди ва 2002 йил май ойида бу кўрсаткич 580 миллионга етди ва жами ер аҳолисининг деярли 10 фоизини ташкил этди. Таъкидлаш лозимки бутун дунѐ бўйлаб Интернет тарқалиши, нотекис эди, чунки Америка Қўшма Штатлари, Канада, Европада Интернет фойдаланувчилари умумий сонининг 95 фоиздан ортиғи жойлашган эди. 

Жамоатчилик учун энг катта хавф компютер маълумотларга ноқонуний мурожаат билан боғлиқ жиноятлар бўлади. Турли ҳисоб-китобларга кўра, жиноятнинг бу кўриниши умумий компютер жиноятчилигининг 85-90% ташкил этади. Бундан ташқари, ахборот ресурсларидан ноқонуний фойдаланишнинг 90% тасодифий характерга эга. Ушбу маълумотлар шуни кўрсатадики, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари бундай кўринишдаги жиноятларни тергов қилиш ва қандай қилиб уларни судда исботлаш мумкинлиги ҳақида ҳеч қандай тушунчага эга эмас. Шунинг учун сифатли тергов олиб бориш имкони йўқ, терговни режалаштиришнинг анъанавий усуллари бу шароитда ишламайди. 

Бундан ташқари терговчилар олдидаги яна бир муаммо компютер жиноятчилигида жиноят содир этилганлигини исботлаш.

Бу шу билан боғлиқки, одатда компютер жинояти уйдан ўтириб шахсий компютер орқали чегара билмас кибер муҳитда амалга оширилади.

Бундан ташқари маълумотларни рухсатсиз кўчириш ҳолати одатда номаълумлигича қолади, компютерга тушган вирусларни ходимларнинг эҳтиѐтсизлиги билан боғланади.

Компютер тизимига рухсатсиз аралашган ҳолатлар ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилиш ўрнига, жабрланувчилар компаниянинг обрўсини ўйлаб бундай ҳаракатга шошилишмайди.

Одатда, компютер жиноятлари жабрланувчилари локал тармоқларни, серверлар ва жисмоний шахсларни ташкил этади.

Профессионал компютер жиноятчилари жиноятнинг объекти сифатида йирик компанияларнинг тармоқлари ва серверларини танлашади, "ҳаваскор" жиноятчилар эса жисмоний шахслар компютерлари ва текин интернетдан фойдаланиш учун Интернет хизмат кўрсатувчи провайдерларни танлашади.

Бундан ташқари, жиноят содир этилганлигини ошкор этишга компютер хавфсизлигига масъул шахслар манфаатдор эмас. Компютер тизимлари хавфсизлиги бузилганлигини масъул шахсларнинг касбий малакасини шубҳага қўйиши учун тан олмаслиги, раҳбарият томонидан компютер хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган чора тадбирларнинг етарли эмаслиги бир қатор жиддий муаммоларни келиб чиқишига замин яратади. Банк нуфузига салбий таъсир кўрсатиши ва мижозлар йўқолишига олиб келиши мумкинлиги учун Банк ходимлари одатда, банк компютер тизимига қарши содир этилган жиноятларни яширишга уринади. Одатда ташкилотлар уларнинг компютер тизимлари мавжуд ахборотнинг реал қиймати ҳақида аниқ тасаввурга эга эмас.

Одатда қиймат уни яратишга кетган сарф-харажат ѐки унинг рақобатбардошлиги билан белгиланади. Ўғирланадиган асосий маълумотларни ишлаб чиқариш сирлари ва режалар, мижозлар рўйхати ташкил этади. Ушбу маълумот унинг эгаси ва уни ўғирловчи учун турли даражадаги қийматга эга. Ахборотнинг қиймати уни йиғиш харажатлар, қайта ишлаш ва сақлаш, шунингдеқ бозор нархи асосида баҳоланади.  

Ushbu maqoldan biz quyidagilarni bilib oldik :

Кибер жиноят - компютер, компютер дастурий таъминоти, компютер тармоқлари, компютер маълумотларни рухсатсиз ўзгартириш, шунингдек компютер, тармоқ ва дастурий таъминот орқали содир этилган бошқа ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар.

Хакер - тажрибали ИТ мутахассис, компютер ишлаш принсипини чуқур тушунадиган шахс.

«White hat» - ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассис бўлиб, улар қонунни бузмайди.

«Black hat» - хакерлар кибер жиноятчилар

Фойдаланилган адабиѐтлар

1. Seymour Bosworth, Michel E. Kabay, Eric Whyne. Computer security handbook. Wiley.2014.

2. Ғаниев С. К., Каримов М. М., Ташев К. А. ―Ахборот хавфсизлиги‖. 2008. 19-21 бет

Web :

cyberleninka.ru

Диққат ! ушу мақола китоблар ва очиқ интернет малумотлари орқали ёзилди.Aгар ушбу мақолдан фойдалансангиз Илтимос манбани кўрсатинг.

uzbekdevs.uz

479 marta ko'rildi
Zayniddin Ibrohimov - uzbekdevs photo

Zayniddin Ibrohimov

@zayniddin

Telegram Post

@uzbekdevs
“uzbekdevs.uz” saytida eʼlon qilingan materiallardan nusxa koʻchirish, tarqatish va boshqa shakllarda foydalanish faqat manba ko'rsatilishi orqali amalga oshirilishi mumkin.
© UzbekDevs